Бирни кессанг, ўнни эк

14.02.2022 13:02:12

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселекторда жамоатчиликка мурожаат қилган ҳолда, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасида барчани фаол иштирок этишга чорлаган эди.

Мазкур муносабат билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Адолат» СДПдан сайланган Нукус шаҳар Кенгаши депутатлик гуруҳи ҳам жонбозлик кўрсатган ҳолда, сояли ҳудуд яратиш мақсадида жойларда кўчат навларини экишди.

Уюшқоқлик ва юқори савияда ташкил этилган ҳар бир иш албатта кун келиб ўз натижасини бериши аниқ. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни обод қилишга ва уни келгуси авлод учун ҳам асраб авайлашга, барчамиз бирдек масъулмиз.

Улуғбек ХОЖАМУРАТОВ,

Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+