Битирувчилар фахр-ифтихорга тўлди

26.05.2021 15:05:00

Ҳар галгидек 25 май санасини барча мактаб битурувчилари қалбида катта-катта орзу-иштиёқ, ўзгача ҳаяжон билан қарши олишади. Мактаб остонасидан катта ҳаёт остонасига учирма бўлаётган неча минг-минглаб ўғил-қизлар олдида улкан масъулиятли йўл турибди. Яъни ҳар бир битирувчи ўз олдига аниқ мақсад қўйиб, ундан оғишмай бориши, улкан марраларни қўлга киритиш учун тинмай меҳнат қилиб, жоиз бўлса тўсиқларни енгиб ўтиши зарур.

Мамлакатимизда таълим тизимидаги улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ ёшларга кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Бундан оқилона фойдаланаётган ёшлар юртимизнинг нуфузли даргоҳларида ҳамда чет эл олий ўқув юртларида таҳсил олмоқдалар. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев ушбу йилда ноанъанавий тарзда битирувчиларга табрик йўллади. Мамнуният билан эътироф этиш керакки, табрик мазмунида акс этган сўзлар нафақат битирувчи ёшлар, балки катталар қалбини фахр-ифтихорга, қувончга тўлдирди. Демак, мамлакат юртбошчиси шунчалик эътибор қаратмоқдами, ватан олдидаги шарафли бурчни адо этишга ҳар бир битурувчи ёш сафарбар шайланиши зарур.

 

Дилдора ИСЛОМОВА,

Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+