Биз зўравонликка қаршимиз!

07.12.2023 04:12:25

Болаларга нисбатан зўравонлик жамиятдаги жиддий муаммолардан бири бўлиб турибди.
ЮНИСEФ маълумотларига кўра, дунёда 2 ёшдан 14 ёшгача бўлган ҳар 10 боладан 6 нафари ҳар куни жисмоний зўравонликка учрар экан. Ҳар 5 дақиқада бир нафар бола зўравонликдан вафот этади. Бу рақамлар эса мунтазам ўзгариб туриши жуда ачинарли ҳолат.


Болажонларимизнинг беғубор болалигини асраб авайлаш бизнинг, сизнинг, барчамизнинг бурчимиздир. Зеро, бу масала давлат сиёсатинг олдинги муҳим масалаларидан бири бўлиб қолмоқда. 12 октябрь куни “ Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Лойиҳа Адлия вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва ЮНИCEФ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган бўлиб, ҳужжатда болаларга нисбатан зўравонликларнинг турлари – жисмоний зўравонлик, жинсий зўравонлик, руҳий зўравонлик, ғамхўрлик кўрсатмаслик, эксплуатация, буллинг (инглизчадан - қўрқитиш маъносини англатади) кабиларга таъриф берилган. Болаларга нисбатан зўравонликнинг барча турларини содир этиш тақиқланади ҳамда қонунга биноан таъқиб қилинади.

Болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш жамият масъулияти эканини унутмаган ҳолда, Ўзбекистон “Адолат” СДП тарафидан “Биз зўравонликка қаршимиз!” шиори остида ҳудудларда тарғибот акцияларини ташкил этмоқда.

Шундай тарғибот ишлари Тахиатош тумани мактаб ва мактабгача таълим бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактаби 6-синф ўқувчилари орасида “Биз зўравонликка қаршимиз!” 16 кун акцияси ташкил этилди. Акцияда мактаб ўқувчилари томонидан зўравонликнинг улар ҳаётига қандай ножўя таъсир кўрсатиши ва унинг оқибатлари тўғрисида видеоролик, плакат ҳамда саҳна кўринишлари орқали очиб бердилар.

Тадбирда “Адолат” СДП Тахиатош тумани Кенгаши ходимлари Интернет хавфсизлиги: болаларга онлайн хавфсизлик, жумладан, интернетда шахсий маълумотларни бериш хавфи, махфийлик созламаларининг аҳамияти ва нотаниш одамлар билан мулоқот қилишнинг ёмон тарафлари ҳақида маълумот беришди.

 

“Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+