Боғчанинг йўлаклари таъмирланишга муҳтож

19.04.2022 18:04:47

Мирзо Улуғбек туман 547-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қурилганига салкам 40 йил бўлган. Қуввати 350 та болани қамраб олишга мўлжалланган бўлиб, 1983 йилда ташкил этилган. Ўтган йиллар давомида мазкур боғча том қисми тўлиқ замонавийсига алмаштирилиб, профнастил билан ёпилган эди. 2019 йилга келиб, муассасанинг ошхонаси, сантехникаси ва канализация қувурлари янгиланган.

Депутат Суҳроб Саифназаров ушбу боғчани бориб ўрганганида муассаса раҳбари бассейн ва болалар ўйнайдиган айвонларнинг пол қисми тўлиқ алмаштирилишга муҳтожлигини, ўйингоҳлардаги йўлаклар таъмирталаб эканини билдириб, муаммоли жойларни кўрсатди ва депутатдан ёрдам сўради.

Депутат Суҳроб Саифназаров ушбу боғча муаммосини ўз ваколати доирасида халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши комиссияси йиғилишларига киритиб, масаланинг ижобий ечимини таъминлашга ҳаракат қилишини маълум қилди. 

 

Отабек ИБРОҲИМОВ,

Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг «Лашкарбеги» МФЙдаги ёрдамчиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+