Боғотлик ёшларнинг бандлиги таъминланади

01.03.2024 16:03:32

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят, Боғот туман Кенгаши томонидан тумандаги "Намуна" маҳалласида ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, оилаларга қўшимча даромад манбаларини яратиш мақсадида партиянинг “Бир ойда бир иш ўрни” лойиҳаси доирасида “Ёшлар бандлигини таъминлаш устувор вазифамиз” мавзусида маънавий-маърифий ва сиёсий тадбир ташкил этилди.


Тадбирда "Адолат" СДП Боғот туман Кенгаши депутати Отажон Матниёзов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва нуронийлар иштирок этиб, ёшлар билан дилдан суҳбатлашишди ва уларнинг муаммоларини ўрганишди. Депутат Отажон Матниязов ёшлардан келгуси режалари ҳақида сўраб, уларнинг таклифларини ҳам эшитди.


Ёшларга ажратиб берилган ер майдонларига экин экиб, унумли фойдаланиш орқали қўшимча даромад топишлари юзасидан тавсия ва тушунчалар берилди.
Боғот тумани бўйича жами 240 гектар ҳосилдор ерларни ишсиз, кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилаларга, шунингдек, 1 200 нафар ёшга 0,25 сотихдан экин ер майдонлари ажратиб бериш давом этмоқда.

Саодат МАШАРИПОВА,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Хоразм вилоят, Боғот туман “Аёллар қаноти” раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+