Болалар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида

16.05.2024 10:05:48

Давлатимиз раҳбари бошчилигида бошланган ислоҳотлар кўплаб соҳалар каби болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимояси соҳасида ҳам туб ўзгаришларни бошлаб берди. Янгиланган Бош қомусимизда бола ҳуқуқлари кафолатларига алоҳида эътибор қаратилган.

Айнан шундай ислоҳотлар ижросида болаларни зўравонликнинг барча турларидан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистон болалари учун хавфсизроқ ва янада қулай муҳитни яратиш устувор вазифалардан биридир. Бу йўлдаги биринчи муҳим қадам сифатида “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилганлиги юксак аҳамиятга эга.

Ўзбекистон "Адолат" СДП Бўзатов туман Кенгаши томонидан "Аспантай" маҳалла фуқаролар йиғинида ушбу қонун лойиҳаси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Мазкур давра суҳбатидан кўзланган мақсад ҳам “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасидаги асосий масалаларни муҳокама қилиш ва уни янада такомиллаштириш юзасидан устувор йўналишларни белгилаб олишдир.

Давра суҳбатида Ўзбекистон «Адолат» СДП Бўзатов туман Кенгаши раиси Азамат Кўшекбаев қонун лойиҳаси юзасидан батафсил маълумотлар берди.

- Бугунги глобаллашув даврида иродаси бақувват, мустақил дунёқарашга эга, соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни шакллантириш олдимизда турган муҳим вазифалар ҳисобланади.

Таъкидлаш керакки, болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий хавф солиб келаётган ушбу муаммоларни бартараф этиш мақсадида Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар томонидан “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган.



“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+