Болалар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилди

25.05.2022 09:05:25

Мамлакатимизда ҳар томонлама соғлом авлодни тарбиялашда таълим-тарбия ва спортнинг ўрни ва таъсирини янада кучайтириш, соғлом бола тарбиясида маҳалла ва ижтимоий тузилмаларнинг таъсирини янада ошириш муҳим вазифалардан саналади. Спорт ёш авлодни ақлан ва жисмонан шаклланишида муҳим вазифани ўтайди. Шу боисдан бугун ёш авлодни ҳар томонлама соғлом камол топишлари учун юртимизда спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада партиямиз фаоллари ҳамда партиямиздан сайланган депутатлар томонидан ҳам самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов томонидан партиянинг “Фарзандлари соғлом юрт – қудратли бўлур” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Варахша” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда имконияти чекланган фуқароларнинг фарзандлари ўртасида спорт мусобақаси ташкил қилинди.

Мусобақада болалар шахмат, ерга расм чизиш бўйича ўзаро беллашдилар.  Беллашув сўнгида депутат А.Аҳмедов томонидан болаларга эсдалик совғалари топширилди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+