Болаларни севганлар сафимизга қўшилмоқда

08.06.2022 15:06:58

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши аъзолари эрталабдан Андижон шаҳридаги қон қуйиш станциясига кириб келдилар. «Бор меҳримиз сенга, болажон!» донорлик хайрия акцияси иштирокчиларининг мақсади тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва жамоатчилик орасида меҳр-оқибат ғояларини тар­ғиб қилишдан иборат.

Малохатхон Мусаева, «Адолат» СДП Андижон вилоят кенгаши раиси ўринбосари:

-«Адолатчилар»нинг бу ташаббуси жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланаётгани қувонарли. Айниқса, бемор болаларнинг ота-оналарини қувончини кўрганда савобли ишга бел боғлаганимиздан ўзимиз ҳам хурсанд бўламиз. Маҳаллаларда олиб борилган тарғибот ишлари ўз самарасини берди. Жамоатчилик вакиллари сафимизга қўшилмоқда.

Донорлар орасида «Ёш адолатчилар» кўпчиликни ташкил этади. Биргина Андижон давлат тиббиёт институтида таҳсил олаётган йигит-қизларнинг 14 нафари кўнгилли равишда бу ҳаракатга қўшилди.

Исломбек Муҳаммаджонов,талаба:

- Беғубор болалик дамларини унутиб бўлмайди. Шу сабаб бемор болаларни кўрганда ўзимни қандайдир ноқулай сезаман. Бугун бу ерга келишдан мақсадим ҳам ана шундай болажонларга ҳаёт бағишлаш. Улар ҳам бахтли яшашга ҳақли. Тенгдошларимни ҳам бу савобли ишга чақираман.

Беғаразликка асосланган акция анъанага айланди. Бугун яратилган қон захиралари қанча инсонларга ҳаёт бағишлайди.

«Адолат» СДП Андижон вилоят

кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+