Бўлажак сайловларда чет элдаги Ўзбекистоннинг барча фуқаролари иштирок этади

28.01.2021 15:01:36

Авваллари чет элдаги сайловчилар рўйхатига фақатгина консуллик рўйхатидан ўтган Ўзбекистон фуқаролари киритилган. Натижада жуда ҳам кўп юртдошларимизнинг сайловларда овоз бериш жараёнларидан четда қолишган.

Конституциямизнинг 32-моддасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этишга доир конституциявий ҳуқуқи мустаҳкамланган.

Ушбу ҳуқуқ фуқароларнинг қаерда яшашидан қатъий назар ҳар бир Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тегишлидир.

Маълумки, бугун кўплаб юртдошларимиз  хорижий мамлакатларда иш, таълим, даволаниш ва бошқа оилавий ва хизмат сабаблари туфайли чет элда истиқомат қилишмоқда.

Хорижда истиқомат қилаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг сайловга оид конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида “Сайлов қонунчилиги такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ушбу қонун лойиҳасининг амалиётга жорий этилиши барча фуқаролар, шу билан биргаликда, хориждаги барча Ўзбекистон фуқаролари иштирок этиши учун шароит яратади.

Айтиб ўтиш керакки, хорижий давлатлардаги фуқароларнинг сайловда иштироки бўйича ЕХҲТнинг Демократик институтлари ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш бўйича миссиялари ҳам бир қатор фикрлар ва тавсияларини билдирган. Хусусан, Бюро миссиясининг 2014, 2015 ва 2016 йилларда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш бўйича хулосаларида Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бир неча миллион фуқаролар борлиги ва уларнинг конституциявий ҳуқуқларини таъминлашнинг ҳуқуқий асослари етарли эмаслигини таъкидланган.

Қонун лойиҳаси билан жорий этилаётган янги қоидалар хорижда вақтинча ва доимий истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг сайловга оид конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишда ҳуқуқий замин яратди.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+