Бўлажак тадбиркор аёллар сертификатга эга бўлди

12.08.2021 15:08:44

 

Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли, шу жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож, турмуш шароити оғир, ишсиз ва касб-ҳунарга эга бўлмаган, ҳуқуқий ва маънавий-психологик қўллаб-қувватлашга зарурати бўлган фуқароларга давлат томонидан манзилли кўмаклашиш бўйича мутлақо янгича тизим жорий қилинди.

Хусусан, коронавирус пандемиясининг аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатиш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва кўмакка муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу йўналишда манзилли, ҳар бир шахс билан индивидуал ва тизимли равишда мунтазам иш олиб боришни ташкил қилиш мақсадида моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар  ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик қўллаб-қувватлашга, билим ва касб-ҳунар ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган хотин-қизлар ва ёшлар бўйича тегишли тизимлар ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Жумладан, Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати, туман тадбиркорлик маркази раҳбари Д. Мирзабоева ташаббуси билан   “Халқ банки” ҳамкорликда аёллар дафтарига киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 35 нафар хотин-қизларнинг тадбиркорлик кўникмаси ҳамда молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида  “Бизнес асослари” йўналиши бўйича ҳудуддаги “Сортепа”, “Ўрта овул” маҳаллаларида қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди.

Куни кеча ўқув курсни якунлаб, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган бир гуруҳ битирувчи аёлларга сертификатлар топширилди.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+