Болажон эшитиш мосламаси билан таъминланди

28.12.2022 15:12:40

Олтиариқ туман «Қувирбоши» МФЙ Шонли йўл кўчаси 36-уйда яшовчи Нилуфар Мусахонованинг 4 яшар ўғли бор. Болажонда эшитиш борасида муаммо юзага келган. Она эса ўғлига эшитиш мосламаси олиб бериш учун етарли маблағга эга эмас. Шунинг учун, саховатли инсонлар билан бирга амалга ошириб келинаётган кўплаб хайрли тадбирлар сабабчиси – Халқ депутатлари Қўштепа туман Кенгаши депутати А.Аҳмаджоновга мурожаат қилди.

Депутат хайрия маблағлари ҳисобидан Германияда ишлаб чиқарилган ўн бир миллион сўмлик эшитиш мосламасини болажонга етказиб берди.

- Муаммонинг қаршисида баъзида ожиз қоламиз, – дейди Н.Мусахонова, – Ғамимиз қалбимизга оғир тош каби ботади. Лекин шундай дамларда елкадош бўлиб ёрдам қўлини чўзган инсонларга эҳтиромим юксак. Депутатимиз ҳам ўзга ҳудуддан сайланган бўлсада, менинг мурожаатимга беписанд қарамади. Балки мен кутганимдан ҳам кўра кўпроқ қўллаб-қувватлади.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши 

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+