Бўлғуси шифокор -“адолатчи”лар коррупцияга қарши

05.05.2021 21:05:12

Тиббиётда коррупцияга йўл бермаслик хизмат сифатининг яхшиланиши ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамланишига олиб келади. Беморга ўзгача муносабат бўлиши мумкин эмас. Бу соҳа ходимларининг масъулиятини оширади. Бироқ айрим ҳолларда ҳамон коррупцияга йўл берилаётганидан кўз юмиш қийин.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши ташаббуси билан Андижон давлат тиббиёт институтида ташкил этилган давра суҳбати айни шу мавзуга бағишланди. Унда профессор - ўқитувчилар билан бирга талабалар ҳам иштирок этдилар. Саломатлиги ва шифокорлик касби хақида сўз юритганлар инсон омили ҳамма вақт биринчи ўринга қўйилиши, касбига содиқлик ва коррупция жиноятчилиги борасида ўз фикрларини билдирдилар.

Тадбир якунида бўлгуси шифокорлар “Биз коррупцияга йўл бермаймиз!” дея қарор қилдилар.

                                            Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят

                                                                      кенгаши матбуот хизмати 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+