“Бор меҳримиз меҳримиз сенга, болажон!”

28.05.2024 11:05:43

“1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан  “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига барча кўнгиллиларни таклиф этамиз.
Акция 31 май куни соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қўйиш марказида ҳамда унинг барча ҳудудий бўлимларида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 138 уй Республика қон қуйиш маркази биноси.
Мўлжал: Ҳосилот меҳмонхонаси қаршисида.
“Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказилаётган тадбирни ўтказишдан мақсад тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш, инсонларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини кенг тарғиб қилишга қаратилган.
Донорлик тартиби бўйича эслатма:

  • 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган фуқаролар фуқаролик паспорти билан иштирок этиши;
  • 1 кун аввал аччиқ, шўр маҳсулотлар, спиртли ва газли яхна ичимликлар истеъмол қилмаслиги;
  • Донор бўладиган кун эрталабки нонуштада тухум, ёғ ва сут истеъмол қилмаслиги;
  • Донор сўнгги 6 ой ичида чет элда бўлмаган бўлиши лозим;
  • Сариқ касалга чалинмаганлиги ва “D” рўйхатда турмаслиги талаб этилади.

Қўшимча маълумот учун:

www.adolat.uz
+99890 353-84-25
+99899 640-24-24
adolat_info@mail.ru
fb.com/sdpu.adolat/
t.me/adolat_uz/
instagram.com/adolat_sdp/
twittercom/AdolatSDP

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+