«Бор меҳримиз сенга, болажон!»

31.05.2024 20:05:04

Донорлик – шарафли ёрдам, мислсиз савоб, хайрли тадбир. Баъзида кимдир учун бир томчи қон яна бир янги ҳаётни англатади. Шунингдек, фавқулодда жароҳат олган инсонлар, айниқса, жажжи болажонлар кўп қон йўқотиши натижасида уларнинг ҳаёти қил устида бўлиб қолади. Бундай беморларни малакали мутахассислар жаҳон андозаларига мос тажрибалар асосида даволаш баробарида донорларнинг беминнат ёрдамларига ҳам таянадилар. Мана шундай эзгу амалларни «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан мана 6 йилдирки «Бор меҳримиз сенга болажон!» шиори остида бутун вилоят бўйлаб беғараз донорлик акциясини ўтказиб келинмоқда. Партия ташаббуси билан ҳар йили анъанавий равишда 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни ва 3 декабрь – Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш кунида ўтказиладиган хайрия акцияси тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, бемор болалар ҳаётини сақлаб қолиш, шунингдек, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилган. Ўтган давр мобайнида партия томонидан ташкил этилган донорлик акциялари доирасида вилоят миқёсидаги жами 4000 нафардан ортиқ донорлар иштирок этиб, 1 минг 200 граммдан ортиқ қон йиғилди ва йиғилган қонлар 8000 нафар ортиқ қонга муҳтож болажонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ишлатилди.
– Донор ўз қони билан инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин, чунки турли ноёб жарроҳлик амалиётларининг муваффақиятли кечишида, онкологик ва гематологлик касалликларни даволашда, баъзан туғруқ жараёнларида, бахтсиз ҳодисаларда қон ва унинг компонентларининг аҳамияти катта.
Донорлик юрак ва қон томирлари саломатлигини мустаҳкамлайди.Йилига камида бир марта қон топшириш юрак хуружи хавфини 88% га камайтиради. Гап шундаки, агар қон жуда қуюқ бўлса, қон томирларининг тиқилиб қолиш эҳтимоли ортади. Бу юқори гемоглобин ва ортиқча темир моддаси туфайли содир бўлади. Биз қон топширганимизда суюқлик қисмини — плазмани ҳам, ҳужайраларни ҳам йўқотамиз. Аммо плазма қизил қон ҳужайраларига қараганда тезроқ янгиланади, шунинг учун қон суюқлашади ва юрак хуружи камроқ бўлади. Тиббиёт нуқтаи назаридан қон беришнинг организмга фойдали жиҳатлари, қон топшириш, қон айланишини яхшилаши тиббиёт ходимлари томонидан исботланган. Бугунги хайрия акцияда 18 ёшдан-60 ёшгача соғлом фуқаролар қатнашишди. Ҳар йилда анъанавий икки маротаба ўтказиладиган қон топшириш акциясида фарзандларимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишда фуқароларимиз фаол иштирок этмоқдалар. Қувонарлиси, йилдан йилга ушбу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бормоқда.

Моҳигул Раҳимқулова 
«Адолат» СДП
Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+