Бор меҳримиз сенга, болажон!

24.05.2024 17:05:14

Айни кунларда ёзги таътил баҳонасида илм даргоҳи қучоғидан оилалари бағрига қайтаётган мактаб-интернат ўқувчилари қалбида бир олам ҳаяжон бор. Сабаби, ҳар куни ушбу таълим даргоҳига эшик қоқиб келадиганлар кўп.

Бу гал Косонсой туманидаги 45-мактаб-интернатга "Адолат" СДП туман кенгаши раиси Фарҳодхон Нўъмонов ва Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ғуломжон Ҳамдамов келишди. Улар дастлаб мактаб-интенатда яратилган шароитлар билан танишиб, битирувчи 11-синф ўқувчиларининг келгусидаги мақсадларини ўрганиш учун дилдан суҳбат қуришди.
   
Учрашув сўнгида битирувчи синф ўқувчиларига партия номидан эсдалик совғалари ҳадя этилди.


 

"Адолат" СДП
Наманган вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+