Бор меҳримиз сенга, болажон!

03.06.2022 11:06:57

Дунёда болажонларнинг ширин кулгуси ва қувончини ҳеч нарсага таққослаб бўлмайди. Болажонларнинг биргина кулгуси учун борини беришга тайёр халқимиз бор. Аслида бизнинг барча эзгу мақсадларимиз, ҳаракатларимиз замирида фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол вояга етказиш мақсади мужассам.

Тиббий-ижтимоий кўмакка муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурғак қалбларига ёруғлик ато этиш истагида Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши ташаббуси билан 1 -июн "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни"га бағишлаб вилоят қон қуйиш марказида партиянинг “Бор меҳримиз сенга болажон” лойиҳаси доирасида навбатдаги беғараз донорлик хайрия акцияси ташкил этилди.

бух1_1

Ушбу акцияда партия вилоят Кенгаши ходимлари, депутатлар, вилоят Миллий гвардия ходимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходимлари ҳамда кўнгиллилар иштирок этдилар.

Хайрия акцияси партиянинг туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ҳам ташкил этилиб, ушбу ҳудудлардан ҳам ўз хоҳиш-иродаси билан кўнгилли равишда донорлар фаол иштирок этдилар. Акцияни партия вилоят Кенгаши раиси Мақсуд Ҳамидов биринчилардан бўлиб бошлаб берди.

Партия вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган қон топшириш акцияси фуқароларни кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолиш, жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ниҳоятда аҳамиятлидир.

Фуқаролар томонидан топширилган қонлар вилоят гематология марказига, вилоят шошилинч тез тиббий ёрдам марказига, вилоят касалхоналарига жўнатилади. Хайрия акциясида тўпланган қонлар қайсидир болажоннинг ҳаётга қайтишида, яна кимнингдир шифо топишида улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Ҳар йилда анъанавий икки мартта ўтказиладиган қон топшириш акцясида фарзандларимизнинг саломатлигига бефарқ бўлмай, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишда фуқароларимиз фаол иштирок этмоқдалар. Қувонарлиси, йилдан-йилга ушбу ташаббусни қўллаб-қувватловчилар сафи кенгайиб бормоқда.

                                                               Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+