БПТ фаолияти ижобий баҳоланди

20.12.2023 16:12:31

Яна бир йил якунига етмоқда. Сиёсий воқеликларга бой бўлган 2023 йил ҳаётимизда қандай из қолдиряпти? Режалар бажарилдими, олдинда қандай вазифалар турибди?

“Адолат” СДПнинг Андижон давлат тиббиёт институтидаги бошланғич партия ташкилотининг сарҳисоб йиғилиши олдига айни шу саволлар қўйилди. Унда БПТ аъзолари билан бирга вилоят партия кенгаши фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.
1060 нафар партия аъзоларини бирлаштирган мазкур БПТ фаолиятида партия лойиҳалари кенг ўрин эгаллагани эътиборли. Жумладан, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятини ошириш сафимиздаги шифокор ва бўлғуси тиббиёт ходимларининг доимий ишига айланган. 2023 йил давомида аҳоли орасида 16 маротаба тиббий кўрик ташкил этилгани, 400 нафардан ортиқ фуқароларни соғломлаштиришга эришилгани қувонарли. Кекса ёшдаги ва якка, ёлғиз яшовчилар “Адолат"чи тиббиётчилар назоратида. Уларни соғломлаштириш баробарида ижтимоий ҳимоялаш ишлари ҳам олиб борилмоқда. Бу борада Андижон шаҳридаги Бирлашган, Бобосадин ва Тахтакўприк МФЙларида сезиларли ишлар амалга оширилди. Шу сабаб ана шу ҳудудларда ҳайрихоҳларимиз сони ортди.

Ўткирбек Арзиқулов, Андижон давлат тиббиёт институти психологи, партия фаоли:

-Партия аъзолари орасида ташаббускор ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Жумладан, “Ёш адолатчилар”дан иборат волонтёрлар доимий аҳоли орасида. Давлатимизнинг бугунги сиёсати, партиямизнинг мақсад ва ғояларини жамоатчиликка етказишга қаратилган тадбирлар ижобий самара бермоқда. Ёшларни сафимизга қўшилаётгани бежиз эмас. “Адолат” СДПнинг ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳалари жуда ўринли.

Тадбир давомида энг фаол БПТ аъзолари алоҳида эътироф этилди. Вилоят партия Кенгаши раиси Мадаминжон Мадазимов томонидан муносиб тақдирландилар.

“Адолат” СДП
Андижон вилояти кенгаши
Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+