Брайль алифбосида чоп этилган сайловолди дастур тарқатилди

11.10.2021 12:10:01

Мингбулоқ тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг Намангандаги ишончли вакили, “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг раиси Исроилжон Жўраевнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролар йиғинларининг фаоллари, педагог ва шифокорлар, хотин-қизлар ва ёшлар, меҳнат фахрийлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари  қатнашдилар. Тадбирда, шунингдек, кўзи ожизлар жамиятининг аъзолари иштирок этдилар. Уларга номзодимизнинг Брайль алифбосида чоп этилган дастури тарқатилди.

Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи видеофильм намойиш этилди. Кейин эса сайловолди дастури ҳақида батафсил маълумот берилди. Сўзга чиққан партия фаолларидан Баҳодир Болтабоев, Раънохон Умарова ва бошқалар мазкур ҳужжатда жамият ҳаётининг турли жабҳаларидаги долзарб муаммолар қамраб олинганлигини қайд этдилар.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ёшлар парламенти  аъзоси Нозима Акбарова, 21- ва 27-умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти ўқитувчидари Наргиза Мавлонова ва Зарнигор Камолова сўзга чиқдилар ва номзод ҳамда унинг сайловолди дастури тўғрисида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Учрашув пировардида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

-Қирқ йилдан бери матбуотда ишлайман, - дейди меҳнат фахрийси Қосимжон Акбаров. – Бу йилги сайлов кампанияси жуда қизғин ўтаётганлигини кўриб турибмиз. “Адолат” СДП ҳам тарғибот ишларини фаол олиб бормоқда. Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимовнинг сайловолди дастурида эътиборга лойиқ жиҳатлар жуда кўп. Улар фуқароларнинг эътиборини тортади, албатта.

Учрашув пировардида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

 “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+