Бу кунларга етмаганлар бор

05.05.2021 23:05:42

“Адолат” СДП  Юқори Чирчиқ тумани Кенгаши  раиси Искандар Алишбаев ташаббуси билан Юқори Чирчиқ туманида кексалик гаштини сураётган уруш қатнашчилари ва меҳнат фронти қатнашчилари ҳолидан хабар олиниб совғалар улашилди.

Дунёда халқлар кўп, урф-одатлар ҳам шунга яраша, аммо инсон қадри-қиммати, унинг манфаати юксак қўйилган юрт ҳамма жойда ҳам топилавермайди, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, “Жасорат” медали соҳиби Бексеит ота Баймирзаев. — Шукрки, юртимиз тинч-осуда, шу сабаб, хонадонларимиз файзли,  обод.

Учрашув давомида отахон Ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги қизғин меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. Бугунги дориломон кунларнинг қадрига етинг, дея дуо қилди.

Жойларда ўтказилаётган бу каби тадбирларда кексаларимизнинг босиб ўтган йўли, ҳаётий тажрибаси ёшларга ибрат эканлиги, халқимиз ҳеч бир ишни кексалар дуоларисиз бошламаслиги бежизга эмаслиги ҳаётий мисоллар орқали очиб берилмоқда.

 

Фотима САТТОРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+