«Бухоро тажрибаси- садоқат намунаси»

13.06.2024 13:06:45

Давлатимиз раҳбарининг Бухоро вилоятига 31 май ва 1 июнь кунларидаги ташрифларини вилоятимиз учун имкониятларнинг кенг очилишига қўйилган қадам деб биламан. Ташриф давомида Ғиждувон туман студиясидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоят аҳолисига йўлланган мурожаатнома эса том маънода вилоятимиз халқи учун йўл харитаси бўлиб хизмат қилади. Мурожаатнома «Бухоро тажрибаси- садоқат намунаси» шиори остида олиб борилиши барчамизнинг масъулиятимизни янада оширади. Ҳар биримиз ўз фаолиятимизда, олиб бораётган вазифамизга талабларни оширишимизни тақозо этади.

Юртбошимиз барча соҳалардаги устувор вазифалар, қадим Бухоронинг яқин истиқболдаги ривожланиш стратегияси хусусида аниқ ва мукаммал режалар белгилаб берилган. Юртбошимизнинг ташрифлари давомида вилоятимиз аҳолиси ва нуронийлар билан олиб борган мулоқотлари давомида аҳолининг турмуш даражаси, кайфияти ва маҳалла еттилиги ва маҳалла фаолларнинг олиб бораётган ишларини таҳлил қилдилар. Вилоятда ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича тегишли топшириқлар бердилар. Хусусан, Когон туманида ташкил этилаётган иқтисодий зона ҳамда чет эл инвесторлари иштирокида ташкил этилаётган саноат ишлаб чиқариш корхоналарининг қурилиши, янги корхоналарнинг ташкил этилиши ҳам ишсизликдан холи ҳудудга айлантиришга олиб келади. Шу билан бирга аҳолининг яшаш даражасини яхшилашга, чет эллардаги юртдошларимизнинг Ватанга қайтишлари учун сабаб бўлади деб ишонаман.

Биз Бухороликлар ушбу улкан имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ватанимизнинг фаровонлигини янада оширишга ўз ҳиссамизни қўшишда масъулиятимизни янада оширамиз. «Бухоро тажрибаси- садоқат намунаси» шиорининг том маъносини туманимиз аҳолиси ўртасида кенг тушунтириб, тарғиб қиламиз, сидқидилдан бажарамиз.

Вaсила Қодирова
Когон туман СEО ва ЖС бўлими бошлиғи,
Халқ депутатлари Когон туман кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+