Бухорода ҳашар

15.03.2024 16:03:27

Халқимиз асрлар давомида тозалик, озодаликка қаттиқ риоя қилиб келган. Чунки, ободлик кўнгилдан бошланади. Зеро, обод маконда иш унумли ва баракали бўлиши билан бирга саришта жойда фаровонлик ҳукм суради. Юртимизга баҳор кириб келиб, атрофда ажиб манзаралар намоён бўлаяпти, табиат уйғонмоқда.
Яқинлашиб келаётган Наврўз байрамига муносиб тараддуд кўриш ва уни муносиб нишонлаш, ҳудудларда ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштиришни таъминлаш мақсадида, Бухоро вилоятидаги шаҳар, қишлоқ ва маҳаллаларда кенг қамровли тадбирларга киришилди.


«Адолат» СДП фаоллари ҳам барча қатори тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. Партиянинг «Тозалик йўлида бирлашайлик» лойиҳаси доирасида Бухоро шаҳар Кенгаши раиси А. Аҳмедов томонидан шаҳардаги «Варахша» маҳалла фуқаролари йиғинида партия, маҳалла фаоллари, уй вакиллари, кўчабошилар, маҳалла ходимлари билан биргаликда ҳашар уюштирилди. Уй атрофлари, маҳалла кўчалари фаол ва намунали фуқаролар ва маҳалла ходимлари билан ҳамжиҳатликда тозалаш ишлари амалга оширилди.

Гулнора Кенжаева,
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Бухоро шаҳар Кенгашининг
«Аёллар қаноти» раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+