Буйрак етишмовчилигига чалинган 400 нафарга яқин бемор бепул дорилар билан таъминланди

15.04.2021 12:04:31

Ён-атрофда ҳаётидан нолийверадиган инсонлар жуда кўп. Бироқ нолиш билан киши умрини ўзи қисқартириши, ҳаётига нохушликлар оқими кириб келишини янада кучайтириши илмий исботланган.

Республика нефрология марказига Ўзбекистон «Адолат» СДП ишчи гуруҳ аъзолари билан бирга ташриф буюрганида «Соғлик – туман бойлик» эканлигига яна бир карра амин бўлинди. Учрашув чоғида беморларнинг юз-кўзларидаги дард уларнинг қалбидаги бутун бир кечинмаларни ифодалаб турар эди. Маълум қилинишича, бу ерда даволанаётган беморларнинг 400 нафарга яқинига яқиндан бошлаб Heparid дориси бепул берила бошланибди. Ўзбекистон диализ жамияти хомийларни жалб этиш орқали ушбу дори воситаларини беморлар учун етказиб бермоқда экан. Натижалари ҳақида сўраб-суриштирилганида беморларга бу дори ижобий таъсир қилаётгани эътироф этилди. Давлатимиз, қолаверса, кўнгилли хомийларнинг ёрдамлари туфайли уларнинг ҳаётга бўлган ишончлари ортаётганлиги таъкидлаб ўтилди.

2018 йил 12 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси ахолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан кейинги йилларда мамлакатимизда нефрологик касалликларга чалинган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини сифат жиҳатдан яхшилаш чоралари кўрилмоқда. Айтиш керакки, бир қатор республика ва барча вилоят тиббиёт муассасаларида беморлар умрининг анча узайишини ва уларнинг турмуш сифатини ошишини таъминлайдиган гемодиализ бўлинмалари фаолият кўрсатмоқдаки, мазкур қарор асосида мавжуд ахволнинг таҳлили гемодиализ ёрдамига мухтож бўлган беморларга тўлиқ тиббий хизмат кўрсатишга тўсқинлик қилаётган бир қанча муаммолар бартараф этилиб келинмоқда.

Давлатимиз  тарафидан яратилган имкониятлардан келиб чиқиб Республика Нефрология марказидаги қулайлик ва шарт-шароитлар беморларга манзур келмоқда. Бу ерда узлуксиз даво муолажалари, улар учун амалга ошириладиган амалиётнинг ҳар дақиқа малакали шифокорлар назорати остида ўтказилиш тизими йўлга қўйилган. Тегишли тиббий асбоб-ускуналар орқали қатъий муолажалар олиб борилади. Бироқ ушбу соҳа етарли мутахассислар билан таъминланмаганлиги туфайли қўшимча шифокорларга эхтиёж туғилмоқда. Нефролог шифокор кадрларни етиштириш муҳим вазифага айланган.

Бу борада “Адолат” СДП сайловолди дастурида ўз олдига бир қатор аниқ вазифалар белгилаган. Хусусан, аҳолига барча даражада (республика, вилоят, туман, қишлоқ,) юқори технологияли, ихтисослаштирилган ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш тизими самарадорлигини таъминлаш партиянинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги асосий йўналиши этиб белгиланган.

Таъкидлаш керакки, соҳада тизимли бошқарув ва хомийлик ёрдамлари кўрсатишга амалий кўмаклашиш мақсадида “Соғлом авлод учун фонди” ва “Оила илмий-амалий тадқиқот маркази” ёрдамида "Ўзбекистон диализ жамияти" нодавлат-нотижорат ташкилоти ташкил этилган. Шундан келиб чиқиб ишчи гуруҳи ташрифи чоғида "Ўзбекистон диализ жамияти"га хамкор сифатида ҳамиша моддий-маънавий қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. Хомийлик ёрдами кўрсатилиши белгилаб олинди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+