Буюк аждодларимиз ёди барҳаёт

11.04.2022 15:04:28

Халқимизнинг ҳавас қилса арзигулик, тарихи, маданияти ва маънавий меъроси, ҳамда буюк аждодлари бор. Бу бойликларимиз ичида энг бебаҳо гавҳаримиз эса, бу ҳеч шубҳасиз, Соҳибқирон Амир Темур ҳазратларидир. Чунки у киши нафақат улуғ саркарда, балки илм-маърифат ҳомийси, намоёндасиб бир сўз билан айтгандаб ибратли ва беқиёс ҳаёт мактаби ҳамдир. Бинобарин, биз бундан қанча фахрлансак, ўзимизга ибрат олсак арзийди. Энг муҳими Амир Темур шахсини янада мукаммал ва чуқурроқ билишимиз, унинг ҳаёт йўлини ёшларга наъмуна сифатида ўргатишимиз керак. 

Юртимизда ҳар йили буюк саркарда, Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун кенг нишонланиб келинади. Анъанага мувофиқ бу йил ҳам улуғ бобокалонимизнинг таваллуд айёмининг 686 йиллиги  арафасида барча ҳудудларда турли учрашув ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Хусусан, мазкур сана муносабати билан партиянинг Жиззах вилоят, ҳамда Жиззах шаҳар Кенгаш ташаббуси билан Жиззах шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 16-сонли умумтаълим мактабининг спорт майдончасида ёшлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича “Адолат кубоги” ташкил этилди.

Мусобақани очиб бериш учун сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров авваламбор барчани буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан табриклаб, ёшларни баркамол авлод бўлиб вояга етишларида бор куч ва имкониятлардан самарали фойдаланиш, ҳар томонлама соғлом ва уйғун ривожланган ёшларни тарбиялаш, ёшларга оид давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, бу борада партия томонидан амалга оширилиши лозим бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтди. 

Мазкур мусобақада 50 га яқин ёшлар 8 та жамоага бирлашиб, бир неча кун давомида ғолиблик учун ўзаро беллашишди. Бугун мазкур мусобақада ғолиб бўлган спортчи ёшларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ғолиб жамоага партиянинг “Адолат кубоги” диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ўктам ҚУРБОНОВ,

“Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

етакчи мутахассиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+