Буюк Ипак йўлининг дурдонаси бўлган Самарқанд –Шанхай саммитига мезбонлик қилмоқда!

13.09.2022 19:09:20

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос «тарихий эврилиш» палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда деб бошлади куни кеча Президентимиз ўз маърузасини. Албатта, давлатимиз раҳбари томонидан Бизнинг асосий шиоримиз – «Ҳар биримиз кучли бўлсаккина Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кучли бўлади» деб алоҳида таъкидлаганлари бизни янги куч қувватга тўлдирди, янги марралар сари руҳлантирди, энг асосийси бугунги тинчликни қадрига етиш, уни асраб-авайлашга ҳисса қўшишга ундади десам муболаға бўлмайди.

Тадбирни айнан Шарқнинг гавҳари ҳисобланган Самарқандда ўтказилиши эса биз Самарқандликларга ғурур ва ифтихор бахш этибгина қолмай, масъулият ҳам юклади. Олдимизда бўлиб ўтиши режалаштирилган катта туй бор. Ушбу жараёнга бутан жаҳондан меҳмонлар, хорижий сайёҳлар келишади, бир сўз билан айтилганда дунё нигоҳи шу кунларда Самарқандга тикилган.

Қайси кўчага боқманг байрам шукуҳи, турфа рангда кўзни оладиган гуллар билан безатилган. Ҳаттоки, кўча кезаётган кичкина болакайда ҳам ўзгача кайфият ҳукмрон. Чунки, Самарқандда ўзгача шукуҳ, нуфузли анжуманнинг дилларга ғурур бағишловчи руҳи кезмоқда. Ана шундай кўтаринки кайфиятни сақлаб қолган ҳолда бу табаррук заминга қадам ранжида айлаган меҳмонлар учун қулай муҳит яратиш, бугун барча нигоҳини қаратган Самарқандимизни мафтункор, беқиёс табиатини асраган ҳолда шаҳримиз тозалиги, озодалигини сақлашимиз ҳам лозим.

Юртбошимизнинг «Тарихан шаклланган тушунчага кўра, Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. «Самарқанд руҳи» деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкинлиги, аслини олганда, «Самарқанд руҳи» бундан 20 йил аввал мамлакатларимизнинг давр талабларига мос, янги ташкилотни яратишига туртки берган «Шанхай руҳи»ни уйғун равишда тўлдириб туриши шу сабабдан аминмизки, Самарқандда ШҲТ ҳаётининг янги босқичи бошланишига гувоҳ бўламиз – Ташкилотнинг таркиби кенгайиб, унинг келажак кун тартиби шаклланади ва бунда чуқур рамзий маъно мужассам» деган фикрларини ўзиёқ Самарқандга берилган баҳо эканлигидан, шу юрт фарзанди эканимдан бахтиёрман.

Саммит ишига улкан муваффақият тилаган ҳолда, Самарқандга хуш келибсиз деб қоламан.!!!

Нилуфар Акрамова,

Халқ депутатлари Тайлоқ туман Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+