Буюк сиймолар

17.02.2022 17:02:04

Ҳар бир халқнинг тарихий ва миллий қиёфасини белгилайдиган буюк шахслари, олимлари, йирик адиб ва шоирлари бўлади. Ана шундай буюк ватандошларимиздан бири шеърият мулкининг султони Алишер Навоий бўлса, бири Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бу икки буюк шахслар улуғ шоир ва адиб, қомусий билим соҳибилари, моҳир лашкарбоши ҳамда йирик давлат арбобилари бўлганлар. Бири дунёни қалам билан эгаллаган бўлса, яна бири Ҳиндистонда 300 йилдан ортиқ ҳукм сурган Бобурийлар сулоласининг асосчиси сифатида бутун дунёга маълум ва машҳур.

Хабарингиз бор, бу йил февраль ойида анъанага кўра юртимизнинг барча гўшаларида сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг 581 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан турли адабий тадбирлар ва бадиий кечалар ўтказилмоқта.

Мазкур буюк тарихий шахсларнинг ҳаёти ва маданий мерослари акс этган ҳолда “Адолат” СДПнинг бошланғич партия ташкилоти аъзоларидан иборат бўлган, Беруний туманидаги 14-сонли умум таълим мактабда “Буюк сиймолар” мавзусида адабий-бадиий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дилга яқин ижодий асарларларидан шеърлар айтилиб, саҳнавий чиқишлар ижро этилди.

Тадбир якунида барчага ижодий кеча бирдек манзур бўлиб, шундай буюк шахсларнинг эзгу амалларга бой ибратли ҳаёт йўлларини эслаш ва аждодларимизни хотирлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш - халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири эканлиги таъкидланди.

 

Сардорбек АБДУЛЛАЕВ,

"Адолат" СДП Беруний тумани Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+