Чилонзорда “Маҳалла тизими ходимлари куни” нишонланди

25.03.2021 13:03:34

Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги “Катта хирмонтепа” маҳалласида “Маҳалла тизими ходимлари куни” кенг нишонланди. Тадбирда шаҳар, туман Кенгашлари депутатларидан тортиб ёндош маҳалла раислари, маҳалладаги уй бошқарувчилар, кексалар, «Темир дафтар» рўйхатида бўлганлар, фаолларгача байрамона дастурхон атрофида жам бўлдилар. Шунингдек, тадбирга янада кўтаринкилик олиб кириш мақсадида бир қанча санъаткорлар ҳам таклиф этилди. Хусусан, Юнус Ражабий мақомчилар ансамбли, эстрада хонандалари кечага завқ улашди.  

Тадбир сўнгида маҳалла фуқаролари фаолларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари топширилди. Боқувчисини йўқотган ёлғиз аёллар, имконияти чекланганлар оилаларига ош тарқатилди. Хуллас, байрамона ташкил этилган тадбир ёш-у  қари - барчанинг кўнглидан бирдек жой олди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент шаҳар Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+