Чимқўрғонда фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди

04.02.2021 16:02:58

Мамлакатимизда барча соҳа ва тармоқларда амалга оширилаётган туб ислоҳотлардан кўзланган бош мақсад халқимиз талаб ва эҳтиёжларини таъминлаш, одамларимизни рози қилишдан иборатдир. Бу эзгу ният йўлида олиб борилаётан залворли ишларнинг кўлами кундан-кун ортиб, янги маъно ва мазмун билан бойиб бормоқда. Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳаётга жорий қилинган “Обод қишлоқ” дастури олис ва чекка ҳудудларда яшаётган миллионлаб юртдошларимиз ҳаётида чин маънода янги саҳифа очишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу дастур доирасида Зафаробод туманидаги “Чимқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида қурилиш-ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди.

Бунёдкорлик ишларини малага ошириш билан бир қаторда ушбу маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқароларни йиллар давомида қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ таркибида бўлган Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси О.Шукуров, маҳаллий Кенгаш депутатлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан уйма уй юрган ҳолда аҳоли билан очиқ мулоқотлар олиб борилиб, муаммолар ўрганилди. Очиқ мулоқотлар жараёнида  фуқароларнинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларни ижобий ҳал этиш каби муҳим масалаларга ечим топишга эътибор қаратилди. Суҳбат давомида қирққа яқин хонадонлар аъзолари билан суҳбатлар ўтказилиб, олтмишдан ортиқ муаммоли масалаларни кўриб чиқилди. Уларнинг аксарияти табиий газ босимининг камлиги, электр энергиясидаги тез-тез узилишлар, ичимлик суви таъминоти, ички йўлларнинг носозлиги, уй-жой ва коммунал хизмат, бандлик ҳамда банк-кредит билан боғлиқ масалалардир.

- Ўнқир-чўнқирлар машиналарнинг ҳаракатланишида, айниқса, ёғингарчилик кунларида болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдирарди. – дейди “Чимқўрғон”  МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро Эшонқул Товбоев. - Маҳалламизда “Обод қишлоқ” дастури доирасида бунёдкорлик, ободончилик ишлари олиб борилмоқда. Ишонамизки кўп йиллирдан буён бизни қийнаб келаётган муаммо ва камчиликлар бартараф этилади.

Қолаверса, ўрганишлар давомида ижтимоий ёрдамга муҳтож, коммунал қарздорлик, дори-дармонга, даволанишга имконияти етмаётган, шунингдек, уй-жой масаласида мурожаат қилган фуқароларнинг ҳам мурожаатларига эътибор қаратилди.

Аниқланган муаммоларни ҳал этиш юзасидан маҳаллий йўл харитаси тузилди.

 

Ўктам ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+