Дастур сурхондарёликларга манзур бўлдими?

19.10.2021 11:10:38

      “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Баҳром Абдураҳимович Абдуҳалимовнинг фаолияти ҳамда унинг сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар билан сайловчиларни таништириш мақсадида номзоднинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили Абдурашид Артиков фуқаролар билан учрашиб, улар билан очиқ мулоқотлар ташкил этмоқда.

       Мана шундай учрашувлардан бири Шўрчи тумани Халқ таълими бўлимида бўлиб ўтди. Мазкур тадбирда вилоят ва туман Кенгаши вакиллари, Халқ таълими бўлими ходимлари, педагоглар, фуқаролар, партия фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

       Ишончли вакил дастлаб тўпланганларни Президентликка номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди. Сўнгра Баҳром Абдуҳалимовнинг  сайловолди дастури ҳақида сўзлаб, унинг мазмун-моҳиятини  таърифлаб берди. Олға сурилган асосий йўналишларга ҳам тўхталди.

      Тадбирда сайловчиларни бугунги сайловолди учрашувида иштирок этиш ва номзоднинг дастури билан яқиндан танишиш, албатта, ниҳоятда муҳим масала эканлиги, сайловолди дастурида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, таълим, тиббиёт соҳаларига оид муҳим масалаларнинг илгари сурилаётгани янада қувонтирди.

Учрашув якунида сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+