Давлат бошқарув академиясида дарс машғулотлари

19.04.2021 16:04:12

Маълумки, яқиндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида сиёсий партиялар ва ОАВ вакиллари ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари учун ўқув курслари ташкил этилди.

Ўқувлар “Янги Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, сиёсий партияларнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни, шахсий ва касбий кўникмаларни ривожлантириш”, “Халқ депутатлари туман (шаҳар) вилоят кенгаши депутатларининг мурожаатлар билан ишлаш тартиби ҳамда маҳалла, фуқаро йиғинлари билан ўзаро ҳамкорлиги” каби мавзулар бўйича ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти тингловчилари учун социология фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Ташпўлат Матибаев дарс машғулотларини ўтиб берди.  Машғулот якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди. Ўқувлар давом этмоқда.

 

 

Нурмат ОРИПОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

ижрочи котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+