Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан

25.07.2023 12:07:17

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан

ЯКУНИЙ ҲИСОБОТИ

Марказий сайлов комиссияси томонидан жорий йилнинг 6 июнь куни партия Марказий аппаратининг ҳисоб рақамига 4 913 750 000 (тўрт миллиард тўққиз юз ўн уч миллион етти юз эллик минг) сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига партия томонидан кўрсатилган номзод Р.Махмудованинг сайловолди ташвиқоти ва тарғиботи учун ажратилди.

Мазкур маблағлардан тўғри ва самарали фойдаланиш мақсадида Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги 969-сон қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда номзоднинг сайловолди ташвиқоти харажатлари сметаси ишлаб чиқилган.

Партия томонидан давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сайловолди ташвиқоти харажатлари бўйича амалга оширилган харажатлар юзасидан якуний ҳисоботнинг тўлиқ матни билан қуйидаги хавола орқали танишишингиз мумкин. www.adolat.uz/yakuniy_hisobot

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+