Депутатнинг бир куни

06.07.2021 22:07:01

Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши депутати Нодиржон Жумабоев «Депутатнинг бир куни» лойиҳаси доирасида Бувайда тумани “Оққўрғон” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан суҳбатлашди. Учрашув давомида «Аёллар дафтари», «Темир дафтар» ва «Ёшлар дафтари» юритилиши, уларга киритилган фуқаролар муаммолари МФЙ ходимлари кўмагида таҳлил этилди.  Кунлик тадбирлар режаси тузиб олинди.

Режага асосан, Бувайда 2-сонли касб-хунар мактабида депутат фаолияти юзасидан сайловчиларга ҳисобот берди. Шундан сўнг, улар томонидан кўтарилган муаммо ва таклифлар таҳлил қилинди ва масъулларга вазифалар юклатилди.  Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 23-қишлоқ оилавий поликлиникасида бўлиб ўтган учрашувда шифокор ва беморлар учун яратилган шароитлар, ижтимоий дорихона фаолияти билан танишилди. Фуқаролар фикри, муаммо ва таклифлар эшитилиб, барча масалалар буйича тегишли ташкилотларга депутатлик сўровлари юборишга келишиб олинди.

Депутат туман халқ таълими бўлими тасарруфидаги 22-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва фаол фуқаролар билан бўлган учрашувда мавжуд муаммолар ва таклифлар борасида фикр алмашиб, келгуси ишлар юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаб олди.

 

Ўзбекистон  “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+