Демократия  кўзгуси

27.01.2021 20:01:40

Ўзбекистон Республикасида кейинги йилларда инсон манфаатлари, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият даражага чиқариш ҳамда фуқароларнинг яшаш, турмуш тарзини яхшилаш, улар учун қулайликлар яратиш  мақсадида  бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасида “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”,- деб ёзиб қўйилган.

117- модданинг янги таҳририда “(Иккинчи қисм) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда – октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. Сайловлар умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади. Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар”- дейилган.

Сайловларни халқ орасида  кенгроқ   тарғиб этиш ҳамда  сайлов жараёнларини  байрамона  тарзда  ўтказиш мақсадида  бу йилги сайловларнинг  октябрь  ойининг  учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасига ўтказилиши ҳам муҳим тарихий воқеа бўлди. Бу олиб борилаётган  барча сиёсий  ҳаракатлар мамлакатимиз тараққиёти  ва олиб борилаётган  сиёсатнинг  айни пайтда   долзарблигидан  далолатдир.

                                                                 Руйиддин РАУПОВ,

                                                        Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё

                                                        вилоят Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+