Депутат 110 та оилага озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берди

17.05.2021 17:05:33

Кўмакка муҳтож кишиларга хайр-саховат қилиш инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамланишига, ўзаро ҳурмат ва меҳр-муҳаббат ҳисларини ортишига, шу билан бир қаторда жамият равнақи йўлида олиб борилаётган ислоҳотларнинг жадал ривож топишига замин яратади.

Албатта, мамлакатимизда ёрдамга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларни молиявий қийинчиликлардан сақлаб қолиш мақсадида ёрдам пуллари ажратилмоқда. Кўмакка муҳтож инсонларга ёрдам қўллари чўзилмоқда.  Қувонарлиси саховатли, беғараз, хайрли амалларни қиладиган инсонлар сони тоборо ортиб бормоқда. Улар инсонлар дардига малҳам бўлиб, бир сўз билан айтганда, савобли ишларни қилмоқдалар.

Бугун, партиямизнинг “Саховат – беназир қадрият” лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Пастдарғом туман Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган депутат Қуёш Ҳақбердиев томонидан тумандаги Жағалбойли, Қорағуппа, Бўстон, Қоровултепа, Қуқони маҳалла фуқаролари йиғинида истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган 110 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, имконияти чекланган шахсларга 12 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хонадонларга кирган чоғимизда дуога очилган қўллар, қувончга тўлган кўзларни кўриб бугунги кунимизда кўнглим тўлди. Орамизда муҳтож инсонларга ёрдам қўлини узатадиган шундай инсонлар кўпайишини Аллоҳдан сўрадим.

  Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+