Депутат академия ўқувчиларига омад тилади

23.12.2022 16:12:30

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Елена Борисова ўзи сайланган 147-Тўқимачилик округида бўлиб, Яккасарой туман Ҳумо академиясида ўтказилган тадбирда иштирок этди.

Айтиш жоизки, ёшларнинг стартап бизнес лойиҳаларига бағишланган учрашув қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтди.

Унда депутат Е.М.Борисова сўзга чиқиб, бу каби лойиҳалар биринчи бор ушбу академияда ўтказилаётганлигини эътироф этди. Шунингдек, академия ўқувчиларнинг келгуси ишларида муваффақият тилади.

Меҳринисо ЯКУБОВА,

«Адолат» СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+