Депутат аралашуви билан муаммолар бартараф этилмоқда

01.07.2024 13:07:47

Хива туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниёзов партиянинг Хива туман Кенгаши билан ҳамкорликда «Шайх Нажмиддин Кубро» аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этилди.

Қабулда мазкур маҳаллада жойлашган Боғи Эрам кўчаси 13 уйда яшовчи 1962 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони Асилпошша Жуманиёзова паркенсон касаллиги билан азият чекиб келаётганлиги сабаб, ногиронлик аравачасига муҳтож экани тўғрисидаги мурожаати эътиборга олиниб, Инсон ижтимоий хизматлар маркази Хива туман бўлими раҳбари билан маслаҳатлашиб, тез кунда беморга ногиронлик аравачаси бериладиган бўлди.

Шу маҳаллада яшаётган, 1985 йилда туғилган, 2 гуруҳ ногирони Отабек Маткаримов чап сон суяги юқори учдан бир қисмидан майдаланиб цинган,операциядан сўнг чаноқ сон ва тизза бўғими контрактураси ташхиси қўйилгани ва унга тиббий кўрик зарурлиги тўғрисидаги мурожаат ҳам муҳокама этилди ва беморнинг уйига шифокор травматолог ва невропатологлар билан бориб кўрикдан ўтказилди ва зарур дори- дармонлар билан таъминланди. Беморга август ойида вилоят реабилитация марказига соғломлаштириш учун йўлланма бериладиган бўлди.

Шунингдек, қабул давомида ишсизлик, коммунал тўловлар, тиббий ёрдам, йўл, сув муаммолари юзасидан бир қатор мурожаатлар баён этилди ва депутат томонидан эътиборга олинди.

Туманда сайловчиларни ўйлантираётган муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари давом этмоқда.

Шукурой МАДАМИНОВА,
«Адолат» СДП
Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+