Депутат бир йиллик фаолияти юзасидан ҳисобот берди

08.02.2021 15:02:33

Жорий йилнинг 6 февраль куни халқ депутатлари Арнасой туман Кенгаши депутати Фаррух Абдуҳамидов “Бобур” МФЙ ҳудудидаги сайловчилари олдида 2020 йилги фаолияти юзасидан ҳисобот берди.

Юзма-юз мулоқот шаклида ўтказилган учрашувда депутатнинг ўтган 2020 йилда ўз сайловчилари муаммоларини ҳал этиш юзасидан олиб борган фаолияти сарҳисоб қилиниб, бу йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.

Шунингдек, депутат томонидан куни кеча давлатимиз раҳбари Фармони билан қабул қилинган 2021 йил – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастурида устувор вазифа сифатида белгилаб олинган чора-тадбирлар бўйича тушунчалар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаролар 20 дан ортиқ бандлик, ички йўллар, томорқа, электр энергияси, уй-жой билан таминлаш, банклардан имтиёзли кредит олиш каби мурожаатларини билдиришди.

Фуқаролар томонидан билдирилган айрим мурожаатлар депутат бошчилигида шу куннинг ўзида ҳудудга чиқиб ўрганилиб, ижобий ҳал этилди. Хусусан, туманнинг “Ғ.Ғулом” маҳалласи Амир Темур кўчаси аҳолисини йиллар давомида қийнаб келаётган симёғочлар ҳамда электр энергиясининг паст кучланишдалиги каби муаммолар юзасидан депутат томонидан мутасадди раҳбарларга оғзаки мурожаат қилиниб мазкур муаммо ҳал этилди. Февраль ойи якунигача А.Темур кўчасига зарур бўлган 5 дона бетон симёғочлар ўрнатилиб янги кучланишдаги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.

Шунингдек, “Бобур” маҳалласи Ўрикли кўчасини асфальт қилиш масаласи туман масъуллар билан келишган ҳолада 2021 йилги дастурга киритилди. Айни кунларда фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

 

Шавкат ҲУДОЙҚУЛОВ,

“Адолат” СДП Арнасой туман кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+