Депутат боғчага телевизор совға қилди

11.05.2022 15:05:32

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ёшлар масалалари бўйича комиссия раиси Муҳаммаджон Валиев Қўқон шаҳридаги 14-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига ҳомийлик асосида “Smart TV“ русумидаги телевизор совға қилди.

- Депутатимиз боғчадаги шароитлар билан танишиб, тарбиячилар билан суҳбатлашди, – дейди  мазкур МТТ мудираси Машхурахон Умаржонова. –  Эртамиз эгаларининг ҳар жиҳатдан комил, билимли, жисмонан ва маънан соғлом бўлиб камолга етиши учун соҳа вакилларининг вазифаси нақадар муҳимлиги билдирилди. Масъулиятни англаган ҳолда фидойилик билан  меҳнат қилишга чақирилди.  Доимо ҳамкорликда  ишлашга, муаммоларга ечим топиб, таклифларни биргаликда ижросини таъминлашга келишиб олинди.      

телевизор

Депутат  ўрганишлар давомида  Қўқон  шаҳридаги  фуқаролар йиғинлари (оқсоқоллари)  сайловига  тайёргарлик  кўриш ва  уни ўтказиш  ҳамда  сайловни ташкил этишга кўмаклашувчи  комиссия штабида бўлиб,  фаолияти юзасидан зарур тавсияларни берди.

Шунингдек, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қўқон шаҳар бўлимида сайловчиларнинг мурожаатлари мутахассислар иштирокида ўрганиб чиқилди ҳамда ижтимоий ҳимоя ва кўмакка  муҳтож  фуқароларнинг  нафақалар масаласидаги муаммолари ижобий ҳал этилди.

“Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+