Депутат болажонларга бассейн совға қилди

16.06.2021 15:06:26

Ёзнинг айни жазирама кунларида болажонларнинг қувончига сабабчи бўлиш мақсадида Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати Даврон Асадуллаев томонидан "Боғкўча" МФЙдаги 27 ва 321-сон мактабгача таълим ташкилотларига бассейн совға қилинди.

МТТлар раҳбарияти томонидан ҳадялар қабул қилиб олиниб, болалар масканининг шарт-шароитига, соғломлаштирилишига бефарқ бўлмаганлиги учун  халқ вакилига миннатдорчилик билдирилди. Бу ҳақда депутат ўз фикрларини билдириб ўтди.

Даврон Асадуллаев, Халқ депутатлари Шайхонтоҳур туман Кенгаши депутати:

-Болажонларимиз қувончи, соғлиғи - ҳар нарсадан муҳим. Улар соғлом экан келажакка ишончимиз юқоридир. Шу сабаб уларга барча зарур шароитларни етказиб беришимиз керак. Зеро, соғ танда – соғлом ақл, деган шиорга амал қилайлик.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+