Депутат чинакам байрам кайфиятини улашди

03.06.2021 12:06:24

“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар. Кўзларида эзгулик ва меҳр қалқиб турган болажон мусаффо осмонда эркин парвоз этаётган қалдирғоч мисоли.

«Адолат» СДПнинг Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгашидаги депутати Ш.Калмуратов Нукус туманидаги «Тақиркўл» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи «Аёллар дафтари» рўйхатига киритилган аёллар фарзандларининг кайфиятини кўтариш мақсадида 1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган, узоқ муддатдан бери сурункали касаллик билан даволанаётган болалари бор бўлган хонадонларга ташриф буюрди. 

Депутат ушбу маҳалла ҳудудидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси ҳозирги вақтда уй шароитида таълим олаётган Сайекеева Муштарийнинг ҳолидан хабар олди ва совғалар тарқатиб, чинакам байрам кайфиятини улашди.

 Шанжарбай КАЛМУРАТОВ,

Халқ депутатлари Нукус тумани Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+