Депутат фаолиятига назар

17.06.2022 16:06:56

1.Депутатликка номзод сифатида тақдим этган сайловолди дастурингизнинг қайси бандини бажардингиз?

  1. Яқинда уюштирган депутатлик сўровингиз ва унинг натижаси?
  2. Сайлов округингизда қачон охирги марта учрашув ўтказдингиз, сайловчиларнинг таклиф ва ташаббуслари нималардан иборат бўлди?
  3. Сиз сайланган ҳудуд аҳолисининг ҳал этилиши лозим бўлган энг муҳим муаммолари қанақа? Нима учун ҳал этилмаяпти?

 

  1. Депутатни халқ сайлаган, у энг аввало халқ вакили. Шу сабабдан ҳам депутат халқ ичига кириб бориши, одамларнинг дардларини тинглаш, муаммоларини ўрганиш, уларга ечим излаши керак. Барчамизга яхши маълумки, бугун мамлакатимизда демократик жараёнлар тобора шиддат билан ривожланиб бормоқда-ки, давлат идораларининг одамлар қалбига қулоқ солиши, уларнинг дардларини эшитиши, уларнинг муаммолари, мурожаатларига ечим излаш тамойили тобора кенг қулоч ёймоқда. Бугун биз ким бўлишимиздан, қайси соҳада фаолият юритишимиздан қатъий назар, соҳа ривожи ҳамда аҳоли мурожаатларига бефарқ бўлолмаймиз.

         Сайловолди дастуримга асосан Самарқанд шаҳридаги дорихоналарда дори-дармонларнинг сифати, нарх-навоси, улар томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар ҳолати, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари, ва “Ёшлар дафтар”ларига киритилган оилаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларининг сарфланиши юзасидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш масалалари юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Шу билан бирга ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ҳаётга татбиқ этиш, бюджет даромадлар базасини ошириш, янги иш ўринлари яратиш юзасидан фикр-мулоҳазалари асосида кўриб чиқилган масалалар бўйича депутатлик назоратини амалга ошириб, жамиятда адолатлилик ғояси, барчанинг қонун олдида тенглиги, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, “Адолат - қонун устуворлигида” тамойилини амалиётга янада кенг жорий этиш йўлида ҳаракат қилмоқдамиз.

  1. 6-Чорраҳа сайлов округидан халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати сифатида сайлов округим ҳудудидаги “Хўжазудмурод”, “Ҳилол”, “Янгихайробод”, “Сўфирозиқ”, “Кўкмасжит”, “Даҳбедий” ҳамда “Қўшховуз” МФЙларда бўлиб аҳоли билан учрашувлар ўтқаздим. Фуқаролар томонидан билдирилган муаммо ва таклифларни ўрганиб ўз жойида ҳал қилдим.

Хусусан, Самарқанд  шаҳридаги “Қўшҳовуз” маҳалласи Қўшҳовуз кўчаси 23-уйда яшовчи Н.Норова ижтимоий шароити оғир эканлигини, моддий ёрдамга эҳтиёжи борлигини маълум қилди. Оғзаки мурожаат асосида фуқарога ижтимоий кўмак кўрсатишга эришилди.

Албатта, сайлов округимдаги фуқаролар билан учрашувлардан келиб чиқиб айтишим мумкин-ки, ҳудудда ҳали ечимини кутаётган муаммолар  бор ва бу муаммоларни ҳал этиш учун иш олиб бораяпмиз. Маҳалла фуқаролар йиғинлари, мутасадди идоралар билан ҳамкорликда ишлар олиб бораяпмиз. Бу борада олдимизда турган устувор вазифа энг аввало, ҳудудда тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини кўпайтириш, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бир ишнинг бошини тутиб, шу касб-ҳунар орқасидан ўз ўрнини топиб кетишларига кўмаклашишдан иборат.

  1. Яқингинада сайлов окургим ҳудудидаги сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувимизда асосий эътибор “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш” юзасидан таклиф ва мулоҳазаларга бағишланди. Жумладан, “Қўшҳовуз” МФЙда бўлиб ўтган учрашувимиз чоғида сайловчилар телеведния орқали айланаётган рекламалар, айниқса дори воситаларининг рекламаларини тартибга солиш бўйича қатъий қарор қабул қилиб, жавобгарлик белгилаш таклифини билдирган бўлса, “Сўфирозиқ” МФЙдаги учрашувимиз чоғида жуда кўп таклифлар ўртага ташланди. Хотин-қизларга қулайликлар яратиш, уларнинг четга кетишларини олдини олиш мақсадида уй-жойнингумумий нархини ва кредит фоизини камайтириш, хотин-қизларга тадбиркорлик йўналиши бўйича тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли кредитлар қайтариш муддати 3 йил деб белгиланган. Ушбу қисқа даврда тадбиркорлигини йўлга қўйишга ҳамма ҳам улгармаслиги мумкин, кредит олиб оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истаги бор хотин қизларнинг кўплигини инобатга олиб, тадбиркорлик йўналиши бўйича имтиёзли кредитлар муддатини 5 йилга узайтириш. Маҳаллаларга психолог штатини ажратиш. Номигагина эмас ишлайдиган, тажрибали кадрларни танлаб, саралаб жойлаштириш. Агар маҳаллада психолог фаолият юритса нотинч оилалар билан ишлайди, ажримларнинг олди олинади. Ўз жонига қасд қилишга ўринаётган ёки ўз фарзандидан воз кечаётган оилаларни ижтимоий тармоқларда деярли ҳар куни бир марта кўрамиз. Агар психологлар ишласа шундай салбий оқибатларнинг олди олинган бўлар эди. Албатта бу билдирилган ушбу таклифларнинг барчаси агар амалиётга жорий этилса жамият ривожи учун ҳисса қўшади. Шу сабабли ҳам таклифларни партиянинг маҳаллий ва ҳудудий Кенгаши билан келишган ҳолда фракциядаги аъзоларимизга етказишни келишиб олдик.
  2. Сайлов округим ҳудудидаги маҳаллалар кесимида ҳал этилиши зарур бўлган муаммолар рўйхатини шакллантириб чиқдим. Унга кўра “Кўкмасжид” МФЙ ҳудудида 40 га яқин электр симёғочлар яроқсиз ҳолатга келиб қолган, мазкур масала юзасидан мутасаддилар билан боғланиб, депутатлик сўрови билан мрожаат қилдим, симёғочлар бочқичма босқич алмаштирилиш маълум қилинди. Бундан ташқари “Кўкмасжид” МФЙ ҳудудидаги 500 метр узунликдаги яроқсиз ҳолатга келиб қолган ичимлик суви турбасини алмаштириш, “Қўшҳовуз” маҳалласи Абдурасулова кўчасидаги 60 метрдан зиёд яроқсиз ҳолатдаги ичимлик суви турбасини янгисига алмаштириш, “Янги Хайробод” ҳамда “Даҳбедий” МФЙ ҳудудига қарашли ички кўчаларни таъмирлаш ҳамда фуқарорларнинг соғлиқни сақлаш, моддий ёрдам ажратиш, коммунал хизматлар борасидаги мурожаатлар асосида мутасадди идораларга депутатлик сўрови билан мурожаат қилдим. Умид қиламанки тез кунларда депутатлик сўровларим ўзининг ижобий натижасини беради. Муаммоларга ечим топилади.

Муҳиба Сайфиддинова,

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+