Депутат – халқ билан бирга

18.05.2022 12:05:04

Халк депутатлари Амударё тумани 12-сонли “Арна бўйи” сайлов участкасидан сайланган депутат Мансур Ўрозбаев ўз сайловчилари билан учрашув ўтказди.

Ўрганиш ишлари давомида депутат “Арна бўйи” МФЙ ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳоли қатламининг муаммолари тингланди ва тегишли тартибда мавжуд муаммолар юзасидан депутатлик сўрови чиқарилган ҳолда, ижроси депутат томонидан назоратга олинди.

Шунингдек, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 16 мартдаги “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 167-сонли қарори бўйича тушунчалар берилди.

Қорқалпоқ1

Депутат ўз ҳудудидаги кичик тадбиркорлик субъектларни ҳам кўздан кечириб, оилавий бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳукумат томонидан яратилаётган қулай шарт-шароитлар ва имтиёзлар тўғрисида батафсил тушунчалар берди.

Шундан сўнг депутат Мансур Ўрозбаев ўз сайлов ҳудудида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчиси йўқ, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, байрам билан табриклаган ҳолда, ўз совғаларини топширди.

Ўктам ЮЛДАШЕВ,

“Адолат ” СДП Амударё тумани Кенгаши раиси

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+