Депутат халқ орасида

07.12.2023 17:12:51

“Адолат” СДП ва Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати - И. Палванов ва партия аъзолари томонидан тумандаги “Таш Жап” ОФИда депутатлик назорати олиб борилди.
Амударё тумани томорқа ер эгалари ва фермерлар Кенгаши раиси, депутат - Палвaнов Илхом тарафидан овул фуқаролар йиғинидаги “Чароғбон” кўчасида ободонлаштириш ва йўлларни текислаш ишлари олиб борилди.


Келгуси йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштириш ва хонадон эгалари ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 12та хонадон эгаларининг томорқа ерлари ҳайдаб берилди.


Шу билан бирга, овул фуқаролар йиғинидаги боқувчисидан айрилган, кам таъминланган, ижтимоий ёрдамга муҳтож ва ногиронлиги бор оилалар ҳолидан хабар олинди ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

“Адолат” СДП
Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+