Депутат хомийлик қилди

27.04.2022 13:04:44

Мирзо Улуғбек туманидаги Оққўрғон маҳалласида нураб ётган, таъмирталаб кўп хонадонли уй бор эди. Сайловчилар мурожаати асосида мазкур 26 уйни депутат Суҳроб Саифназаров  ўргангани борди. Ўрганишлар жараёнида маҳалла фаоли Лола Алимуҳаммедованинг билдиришича, уйда таъмирлаш муаммоларидан ташқари  ижтимоий аҳволи оғир фуқаролар ҳам истиқомат қилишади. Лола Алимухамедова депутатдан уларга имконият даражасида хомийлик ёрдами кўрсатилишини сўради. Бунга жавобан депутат Суҳроб Саифназаров тадбиркорлик  фаолиятидан келиб чиқиб, ўзи сайланган 9-Салар округидаги ёрдамга муҳтож одамларга хомийлик кўмагини беришга шайланди. “Адолат" СДП Тошкент шаҳар Кенгаши жамоаси саховатпеша депутатнинг ҳомийлик ёрдамларини ўз эгаларига етказишда яқиндан ҳамкорлик қилди.

тошкент шаҳар2

Мурожаатчилар ушбу депутатни сайлашиб, танловда адашмаганликларига яна  бир карра амин  бўлишди.

 Айгул ПЕРНЕБЕКОВА,

“Адолат” СДП Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+