Депутат кўмаги билан 2 нафар аёлга тикув машинаси олиб берилди

18.05.2021 20:05:40

Ўзбекистон «Адолат» СДПнинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасидаги ўрганишлар давомида билдирилаётган мурожаатларда барча муаммолар негизида моддий етишмовчилик ва ишсизлик масаласи турибди. Учрашувларда аксарият аёллар бир марталик моддий ёрдамдан кўра, бандлик, яъни ишли бўлишни афзал кўришмоқда.

Ўткан ҳафтада партия Тахтакўпир тумани Кенгаши ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги «Атакўл» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммоларини ўрганишди. Бу хонадонларнинг бирида истиқомат қилаётган 2 нафар аёл тикувчи бўла туриб, ишсиз экан. Уларда тикув дастгоҳи бўлса, ўз оиласига, қолаверса, ён атрофидагиларга  ҳам фойдаси тегишини билдирган эди.

Маҳалла аёлларининг ушбу талаби ўрганилди ва депутат А.Қурбанбеков кўмаги билан Тахтакўпир тумани Агро банк филиалидан кредит ажратилиб, Базаргул Бегмуратовага 5 миллион сўмга 2 та ҳамда Мийуагул Тореевага 4 миллион сўмга 1 та замановий тикув машиналари олиб берилди.

Бугунги кунда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган бундай ғамхўрликка муносиб меҳнат билан жавоб бериш керак, бир ҳунарли қўл, биргина дастгоҳ битта оилани эмас, балки бутун бошли маҳаллани боқиши мумкин.- деди депутат тикув машинасига эгалари билан бўлган суҳбатда.

Депутатимиз тез-тез маҳалламизга келиб, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиб, кўмак кўрсатиб келади. Тўрт мучанг соғ бўла туриб, ўзгалар ёрдамидан умидвор бўлишнинг ўзи уят. Энди оилам учун кечаси-ю кундузи ишлайман. Уйда ўтириб ҳам кўпчиликка нафим тегишини жуда-жуда хоҳлардим – дейди «Атакўл» овул фуқаролар йиғинида  яшовчи Базаргул Бегмуратова.

 

Арал ҚУРБАНБЕКОВ,

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Тахтакўпир тумани Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тахтакўпир тумани Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+