Депутат кўмаги билан 33 нафар ёшлар бандлиги таъминланди

05.12.2022 11:12:07

Партиянинг «Бир ойда – бир иш ўрни» лойиҳаси доирасида Китоб туманида ҳам ҳамкор ташкилотларни жалб этган холда бўш иш ўринлари ҳақида аҳолини хабардор қилиш, бандлигини таъминлаш, бўш иш ўринларини ўрганиш ва вақтинча ишсизларни иш билан таъминлаш мақсадида мутахассислар иштирокида тадбирлар ташкил этиляпти. Бугун партиянинг туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан Шарқ Юлдузи МФЙ да «Бизнинг бош мақсадимиз аҳоли бандлиги» мавзусида учрашув ташкил этилди.

Дастлаб партия фаоллари, депутатлар ва мутасадди ташкилотлар масъуллари уйма-уй юриб маҳалла фуқароларининг муаммоларини ўрганишди. «Маҳаллабай» ўрганишлар жараёнида фуқароларни қийнаб келаётган ички йўллар, электр энергияси, тоза ичимлик суви, кредит билан боғлиқ 30 га яқин муаммолар депутатлар ва масъуллар иштирокида ҳал этилди.

Шунингдек, 33 нафар ёшлар ишсиз эканлиги ҳам аниқланиб, туман депутатлари Марҳабо Шукруллаева ва Муқаддас Муродовалар томонидан уларга амалий ёрдам кўрсатилди. Депутатларимизнинг беғараз кўмаклари туфайли улар иш билан таъминланди.

- Мен «Адолат» СДП фаоллари ва депутатлар томонидан биз ёшларга кўрсатилаётган ғамхўрликдан хурсандман,- деди ёшлар вакилларидан бири Азамат Муродов.- Уларнинг беминнат кўмаклари туфайли мен тумандаги ободонлаштириш бўлимига ишга жойлашдим. Энди оиламга иқтисодий фойда келтираман.

        Нажмиддин Тўраев,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Китоб тумани Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+