Депутат кўмаги билан фуқаро ногиронлик аравачасига эга бўлди

27.07.2021 12:07:27

Шовот туман Кенгаши депутати Хурсандбек Исмоилов  “Кат қалъа” маҳалласида яшовчи сайловчиларнинг муаммоларини  ижобий ҳал этиб, уларнинг дардига малҳам бўлиб келаётганига  ҳавас билан қараймиз.    

Депутатимиз Қурбон ҳайити муносабати билан яна бир хайрли ишга қўл урди.

Зайнаб Бобожанов, 1 – гуруҳ ногирони:

-Кўп йиллардан буён юриш имкониятим чеклангани учун ногиронлик аравачасига жуда ҳам муҳтожлигим бор эди. Депутатимизнинг кўмаги билан ногиронлик аравачасига эга бўлдим. Энди аравача деб қайғурмайман. Депутатга миннатдорлик билдираман.

                                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                   Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+