Депутат кўмаги билан мурожаатчи ногиронлик аравачасига эга бўлди

11.05.2021 13:05:46

Партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминова ҳамда туман Кенгаши депутати  Мақсуд Эшниязов билан ҳамкорликда  тумандаги “Шайх Нажмиддин Қубро” маҳалласи  аҳолисининг яшаш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида яккама-якка мулоқот ташкил этилди.

Учрашувлар давомида  бандлик, йўл муаммолари ҳамда соғломлаштириш  бўйича  бир қатор муаммолар илгари сурилди.

Фаоллар шу маҳаллада яшовчи 1-гуруҳ ногирони Одамбой Мадримов билан дилдан мулоқот қилишди  ва муаммолари билан қизиқишганда, ногиронлик арвачага муҳтож экани маълум бўлди.

Мурожаат қаноатлантирилиб,  туман тиббий ижтимоий хизматлар шўбаси  ҳамкорликда фуқарога янги ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Одамбой Мадримов, мурожаатчи:

Партия фаоллари билан суҳбатлашиб, дардим енгиллашгандек бўлди. Доим холимдан хабар олиб туришади. Ногиронлик аравачасига заруриятим борлиги тўғрисида  мурожаат этгандим, зудлик билан аравачали бўлдим. Энди муаммоларимдан  азият чекмайман. Оғиримни енгил қилгани учун фаолларга  миннатдорлик билдираман.

Шунингдек, О.Мадримов 42-сон оилавий поликлиниканинг малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ҳам ўтказилди.

Бир сўз билан айтганда,  фаолларимизнинг бу каби саъй-ҳаракатлари ҳамюртларимизнинг ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши билан бир қаторда партиямизнинг  кенг омма орасидаги обрўсини оширишда ҳизмат қилади.

Воҳамизда бундай ҳайрли ишлар қизғин паллада.

 

 

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                               Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                     Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+