Депутат кўмагида болалар ўйингоҳи қурилди

26.05.2022 18:05:44

Халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутати Ҳаққул Эшимов сайловчилар билан мунтазам учрашувлар  ўтказиб келаётир. Унинг бевосита  ташаббуси билан Қарши шаҳридаги Шайхали маҳалласида аҳоли мурожаатлари асосида анчагина ишлар амалга оширилаяпти. Жорий йил бошида депутат маҳалла аҳли билан мулоқот уюштирганида фуқаролар  болалар ўйингоҳи қуриб беришга ёрдам беришини сўрашган эди. Депутат масъулларни жалб этган ҳолда маҳалладаги  бўш турган ерга  болалар ўйингоҳи майдончаси қурилишига ўз ҳиссасини қўшди.

Шунингдек,  унинг бевосита саъи ҳаракати билан  апрель-май ойларида маҳалланинг  4 километрдан зиёд ички йўллари асфальт қилинди. Фуқаролар талаби асосида шаҳардаги йўл қурилиш идораси  ва ободонлаштириш бўлими ҳамкорлигида 1,5 километр масофадаги ички йўлларга  шағал ётқизилди.  Май ойи бошида  фуқаролар  мурожаати асосида депутат маҳалла ҳудудига 1 дона чиқиндихона ўрнатиб, ҳожатхона қуриб берилишига бош-қош бўлди.

                                                       Дилрабо Чориева, Партия фаоли

                                                                        УЮШТИРДИ: КОМИЛ САХАТОВ.

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+