Депутат М.Қурбонбоевнинг сайловчилари билан очиқ мулоқотлари  бўлиб ўтмоқда

29.06.2022 17:06:54

Шу кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик ва янгиариқлик сайловчилари билан учрашувлари ташкил этилмоқда.

Учрашувлар давомида  сайловчиларни ўйлантириб келаётган муаммоларини ўрганиш билан бир қаторда  “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси мазмун-моҳиятини аҳоли орасида   тушунтириш ишларини  олиб борилмоқда.

хорази12

Учрашувлар даставвалида,  депутатнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига  киритилаётган ўзгаришлар  юзасидан   Янгиариқ туман  Каттабоғ қишлоғи   “Эгрисолма” маҳалласида жойлашган 32- сон  мактаб биносида ҳамда Таган қишлоғида жойлашган  “Иқтидор”  болалар оромгоҳида сайловчилари билан ташкил этилган учрашувларида Янгиланаётган Конституциявий ислоҳотлар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.    

Конституциянинг айрим бобларига  киритилаётган  фуқароларни эҳтиёжманд қатламини ҳимоя қилиш, ўлим жазосини таъқиқланиши, ногиронларни  ҳимоя  қилиш, ўқитувчиларни ҳуқуқларини  муҳофаза  қилиш ва бошқа бир қатор йўналишлар  юзасидан  ўзгартиришлар киритиш  бўйича депутат томонидан  билдирган фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Сайловчиларнинг мамлакатимизда олиб борилаётган муҳим сиёсий жараёнлар тўғрисидаги саволларига депутат ҳаётий мисоллар билан содда қилиб тушунтириб берди.  

Шундан сўнг сайловчиларни қийнаб келаётган муаммолар эшитилди. Жумладан,  “Эгрисолма” маҳалла аҳолисининг баён этишича,  маҳаллада жойлашган трансформаторнинг ҳамда электр токи устунларининг   эскирганлиги боис  электр токида тез- тез  узилишлар бўлмоқда.

Депутат мазкур муаммони ўрганиб чиқди ва  туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарига қилган мурожаати қаноатлантирилиб,  муаммо бартараф этиладиган бўлди.

хоразм33

Аҳолининг маҳаллада интернет масаласи ҳам талабга жавоб бермаётгани  тўғрисидаги эътирозлари ҳам туман телекоммуникация ташкилоти билан келишилиб,  муаммо юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва бартараф этиш чоралари  режалаштирилди.

Аҳолининг    қўшимча томорқа ерларини суғориш учун “Оёқсолма” каналига  насос қўйиб бериш, “Ишонч” маҳалласи аҳолиси томонидан   Матонат кўчасининг  ўта таъмирталаблиги боис, муаммолар туғилаётгани тўғрисидаги мурожаатлари ҳам қаноатлантирилди.

Эгрисолма”  маҳалласи  Ишонч кўчаси  14- уйда яшовчи Насиба Раҳимова  турмуш ўртоғи  2- гуруҳ ногирони Атаназар Матяқубовни  операция қилдиришга амалий ёрдам  кераклиги  юзасидан 32- сон мактаб директори Раҳматжон Жуманиязов мактабни иссиқлик тизими ва  аква ромларига  алмаштиришда амалий ёрдам сўраб  қилган мурожаати ҳам  депутат томонидан эътиборга олинди ва  ижобий ҳал этиш мақсадидаги  саъй ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Депутатнинг сайловчилари билан учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                 Замира АБДУЛЛАЕВА,
                                                                                                                           “Адолат” СДП  Хоразм вилоят Кенгаши
матбуот котиб

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+