Депутат «Мўътабар аёл»га айланди

11.03.2024 12:03:52

Кейинги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада уларнинг жамиятдаги фаоллиги ортиб боряпти.
Избосканлик ана шундай фаол аёллар ҳақида гап борганда Дилфуза Аҳмедованинг номи биринчилар қаторида тилга олинади. Бу бежиз эмас. У халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП Избоскан туман кенгаши етакчиси ва тажрибали маънавият тарғиботчиси сифатида доим фаол. Айниқса, хотин-қизлар билан боғлиқ муаммоларнинг ечимини топиш, ёшлар тарбияси ва аҳоли бандлигини таъминлашда ташаббускор.
Ҳар йили Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида фаол ва ташаббускор, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларимизни тарғиб этишда ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни тақдирлаш мақсадида таъсис этилган “Мўътабар аёл” кўкрак нишони энг фаол аёлларга берилади. Куни кеча бир гуруҳ андижонлик фаол хотин-қизлар қаторида Дилфуза Аҳмедова ана шу юксак мукофот билан тақдирланди.
Дилфуза Аҳмедова, халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати:
- Очиғи, камтарона меҳнатларим бу қадар юқори баҳоланишини кутмаган эдим. Бундан жуда хурсандман. Кўкрак нишони зиммамдаги масъулиятни янада оширди. Депутат ва партия етакчиси сифатида жамоатчилик билан ишлашда ўз олдимга янги вазифаларни белгилаб олдим.
Биз ҳам сафдошимизни мукофот билан самимий табриклаймиз.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+